Бустонлик тумани ўқув семинар

Бустонлик туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 16-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тайёрлов ва умумий ўрта таълим мактаблари қошида очилган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий таълим, қисқа муддатли гуруҳлари тарбиячиларининг "Илм йўли" вариатив дастури ҳамда "Педагогик жараённи режалаштиришда инновацион технологияларнинг ўрни" мавзусида  ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув-семинарини Бусонлик туман Мактабгача таълим бўлими мудири М.Сапарбаева очиб, ўз сўзларида 2020-2021 ўқув йили учун устувор вазифалар билан таништириб ўтди.